Уч авлод вакиллари учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида уч авлод вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Маданият ва санъат соҳасида фидокорона меҳнат қилиб, ёшларни Ватанга муҳаббат ва эзгулик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги фаолияти ва ўз касбини меҳр билан ёшларга ўргатган кекса авлод вакиллари ёшлар билан учрашди.
[gallery-14636]
Учрашувда кўп йиллик тажрибага эга нуронийлар томонидан ёшларга панд-насиҳатлар, маслаҳатлар берилди, дилдан суҳбат қурилди. Ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарилди.
Тадбир давомида таълим маскани ҳудудида уч авлод вакиллари иштирокида мевали дарахт кўчатлари экилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА