English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод вакиллари Санъат саройида учрашди
10:42 / 2025-08-26

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва соҳа фахрийлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида “Уч авлод учрашуви” ўтказди.  

Термиз шаҳридаги Санъат саройида ташкил этилган учрашувда вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Нодир Холиқов тадбир иштирокчиларини энг улуғ, энг азиз байрам билан самимий муборакбод этиб, мустақиллик йиллари ички ишлар органларида юз берган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва ёш авлодни шу руҳда тарбиялаш муқаддас бурч экани таъкидланди.

Учрашувда вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши аъзолари халқимиз осойишталиги, юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилган йилларини ёдга олиб, ўша давр билан ҳозирги шароитларни қиёслади. Хизмат давридаги ўзига хос қийинчилик ва машаққатларни қайд этиб, осойишталик посбонларига, айниқса, кейинги йилларда қаратилаётган эътибор уларда ўзгача хавас уйғотаётгани ҳақида фикр алмашди. Фахрийларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликлар учун давлатимизга чуқур миннатдорлик билдирди. Соҳадаги тажрибаларини баҳам кўриб, ёшларга эл-юрт равнақи, юрт тинчлиги йўлида ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шароитларга мос Ватан учун, миллат учун, халқ учун хизмат қилиш юзасидан тавсияларини билдирди.

Тадбир якунида Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари саҳналаштирган “Калвак Махсум” спектакли намойиш этилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири