Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод учрашувида ҳаётий тажриба алмашинди
12:28 / 2025-08-26

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ёш ходимларда касбга садоқат, фидойилик ва масъулият туйғуларини шакллантириш, улар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида навбатдаги “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси ҳамда бошқарма ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашувда божхона соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар — Баҳром Ибрагимов, Эргаш Жуманов ва Ихтиёр Қосимов ҳамда бошқарма шахсий таркиби ва ёш ходимлар иштирок этди.

Тадбир давомида фахрийлар ўз тажрибалари, ҳаёт йўллари ва хизматдаги қизиқарли воқеалар билан ўртоқлашди. Хусусан, Баҳром Ибрагимов божхона хизматининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳақида сўзлаб, “Божхонадаги ҳаёт йўлим” номли китобини иштирокчиларга тақдим қилди.

Учрашувда коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан йироқ туриш, хизмат вазифаларини виждонан ва ҳалол бажариш, доимий равишда билим ва малака ошириб бориш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ёш ходимларга божхона соҳасидаги амалий билимлар, муаммоларни ҳал қилиш усуллари ва ишда фаолликни намоён этиш йўллари ҳақида ҳам маслаҳатлар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири