Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод учрашуви
21:25 / 2023-11-27

Фарғона вилоят судида ўтказилган уч авлод учрашувида соҳа фахрийлари, судьялар, тегишли идора ходимлари ҳамда юридик техникум ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси У. Мингбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни, хусусан, суд фахрийларини эъзозлаш, уларнинг одил судловни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ҳаётга самарали татбиқ этишда ҳаётий тажрибаларининг роли ҳақида айтиб ўтди.  

Судьялар мустақиллиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этмоқда. Бунга жавобан судьялар ҳам одил судловни амалга ошириш, бу тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, касбига виждонан садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди.  

[gallery-14791]

Тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида Президентимиз ташаббуси билан тарихий ислоҳотларни амалга ошириш, одил судлов сифати ва самарадорлигини таъминлаш, малакали судьялар корпусини шакллантириш, суд ҳокимиятининг нуфузини мустаҳкамлаш, судни том маънода “адолат қўрғони”га айлантиришда ўз сафида мингдан ортиқ аъзони жамлаган Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг ҳам муносиб ўрни борлигига эътибор қаратилди.  

Учрашувда судьялар ва суд фахрийларининг иш фаолиятлари давомида содир бўлган эсда қоларли воқеалар ёдга олинди. Узоқ йиллар суд тизимида ишлаган бир гуруҳ суд фахрийлари Ўзбекистон суд тизими фахрийлари сафига қабул қилиниб, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси Убайдулло Мингбоев томонидан гувоҳномалар топширилди.

ЎзА фотомухбири Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.