Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод учрашуви
10:10 / 2022-03-18

Бухоро вилояти Ромитан тумани марказидан 100 километр узоқликда жойлашган Газли шаҳрида “Газли”, “Байналминал”, “Қизилравот” маҳаллаларида истиқомат қилувчи қозоқ, туркман, рус, ўзбек миллати вакиллари иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, туман ҳоким ўринбосарлари, Газли шаҳрида турли соҳаларда фаол олиб бораётган ёшлар, зиёлилар ва туман равнақига ҳисса қўшган фидойилар, фахрий нуронийлар қатнашди.

Тадбирда таъкидланганидек, турли миллатга мансуб авлод вакиллари ўз миллий анъаналари, санъати ва маданияти, тили, қадриятларини сақлаб, кейинги авлодларга етказмоқда. Сўнги йилларда шаҳарчада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, йўллар ҳамда ички кўчаларга асфальт қопламаси, тош-шағал ётқизилди. Пиёдаларга йўлаклар барпо этилди. Муҳандислик коммуникация тармоқлари янгиланди. Электр энергияси, тунги ёритиш таъминоти яхшиланди. Хонадон ва ижтимоий соҳа объектлари сифатли ичимлик сув билан таъминланди. Аҳамиятлиси, аҳоли янги шифохона, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, фуқаролар йиғини биноси барпо этилганидан мамнун.

Тадбирда ибратли ҳаёти ва узоқ йиллик фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлаётган фахрийлар, турли тармоқ ва соҳаларда самарали меҳнат қилаётган юртдошларимиз, ёшлар вакиллари тақдирланди. Тантанада Янги Ўзбекистон учун янги ташаббуслар, ғоялар илгари сурилди. Улар эса шубҳасиз ҳаётий натижаларга айланиб, юртимиз тараққиётига хизмат қилади.

Турли миллат вакилларининг байрамона чиқишлари, миллий рақслари, ҳарбий оркестр чиқишлари, спортчиларнинг намойишлари, бир-биридан шўх куй ва қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.

Зариф Комилов, ЎзА