“Уч авлод учрашуви” ёш спортчиларга руҳий қувват бағишлади
Пойтахтимиздаги “Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати” музейида ёш спортчилар, уларнинг мураббийлари ҳамда мамлакатимиз спортининг шонли тарихида самарали меҳнат қилган фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши аъзолари, спорт турларида Ўзбекистон чемпионлигига эришган, халқаро мусобақаларда совриндор бўлган, кейинчалик мураббий сифатида иш олиб бориб, ҳозирда ёшларнинг маслаҳатгўйига айланган фахрийларимиз ёш спортчиларга ўз тажрибаси, юртимиз спортининг тарихий ғалабалари, ўтказилган мусобақалар, бугунги кунда юртимизда оммавий спортни ривожлантириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Савол-жавобларга, фикр-мулоҳазаларга бой кечган учрашув якунида музей бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА