Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод учрашуви ташкил этилди
14:37 / 2025-12-11

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида юртимизнинг илғор математика фани ўқитувчилари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, институтнинг математика кафедраси катта ўқитувчиси Женисбай Жумамуратов томонидан ташкил этилган тадбирда таълим тизимининг барча бўғинларида самарали фаолият юритаётган математика фани ўқитувчилари, устозлар, ёш изланувчилар ва талабалар ўзаро тажриба алмашиб, устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашувда ўқув ишлари бўйича проректор Мухтар Ибрагимов, Аниқ фанлар факультети декани Рзамурат Жиемуратов, математика кафедраси мудири, профессор Барлиқбай Пренов, шунингдек, меҳмон устозлар ўзларининг бой педагогик хизматлари, замонавий таълим методикалари ва математика фанини ўқитишдаги самарали методлар бўйича фикрларини билдиришди.

Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Тадбир якунида барча иштирокчиларга институт ректорати номидан ташаккурномалар топширилди.

“Сий перде” ансамбли аъзолари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлашди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири