Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод учрашуви: ҳар бир кун – бу имконият
16:05 / 2023-08-12

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида фахрийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, бой хизмат ва ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

“Уч авлод учрашуви” шаклида ташкил этилган навбатдаги тадбир Сурхондарё вилоятидаги “Янгиариқ” ўқув марказида бўлиб ўтди. Тадбирда ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлари истеъфодаги полковник Джумаев Қаюм Қодирович, подполковник Саломов Фахриддин Баҳриддинович, ҳарбий хизматчилар, шунингдек жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларини битирган ёш лейтенантлар иштирок этди.  

Учрашувда фахрийлар томонидан бугун мамлакатимизда ҳар жиҳатдан қудратли, профессионал армияни шакллантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳарбий қисм ва бўлинмаларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминланганлик даражаси, юрт ҳимоячилари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоялаш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитларини яратиш борасидаги самарали чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.  

Шунингдек, ҳозирда миллий армиямиз сафларини малакали, ёш офицер кадрлар билан бутлаш, уларнинг илм-фан ва ахборот-технологиялари ютуқларидан хабардор, замонавий ҳарбий хизматчилар сифатида шаклланишларини таъминлаш мақсадида олий ҳарбий таълим муассасаларида яратилаётган шароитлар ва кенг имкониятлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.  

Ўтаётган ҳар бир кун – бу имконият ва келажак учун пойдевор эканини инобатга олган ҳолда ёш, шижоатли ҳарбийлар доимо ўз устида ишлаб, касбий маҳоратларини ошириб бориши, дунёқарашини кенгайтириб, минтақамиз ва дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни тўғри баҳолай оладиган ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол юрт ҳимоячиси бўлишга интилишлари кераклиги фахрийлар томонидан алоҳида таъкидланди.  

Ўз навбатида ёш лейтенантлар ҳам тажрибали устозларга ташриф ва ибратли суҳбат учун миннатдорлик билдириб, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида уларнинг эзгу ишларини давом эттиришга қодир, юртга садоқатли муносиб авлод бўлиш учун бор куч-ғайратларини сафарбар этишларини айтиб ўтди.  

– Бугунги тадбир самимий мулоқот тарзида кечди. Учрашув давомида фахрийларимиз ўзларининг ҳаёт йўллари, таҳсил олган даврларидаги мавжуд шароитлар, хизмат даврларидаги воқеалардан сўзлаб, мослашувчанликни ошириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ўйлайманки, бу каби тадбирлар ёш лейтенантларимиз учун жуда фойдали бўлиб, уларга яхши мотивация бера олади, – дейди майор Жасур Тўлаганов.  

“Жайхун” мусиқий жамоаси томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар, юртга садоқат, меҳр-оқибат ва эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳам тадбир қатнашчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.  

 

Н.Бозорова,  

ЎзА