English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
12:22 / 2021-05-06

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази ва Тарих факультети ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамини кенг нишонлаш мақсадида ўтказилган «Хотира абадий – қадр муқаддас» мавзусидаги тадбир талаба-ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, уруш фахрийси Аббос ота Апполов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари фахрийси, захирадаги полковник Бобур Нигматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов, уруш ва меҳнат фахрийлари республика панционати нуронийлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда cўзга чиққан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, уруш фахрийси Аббос ота Апполов уруш даврида ўзбек халқининг фронтда ва фронт ортида кўрсатган юксак жасорати, сабр-матонати ҳақида гапирар экан, бу жасоратлар бугунги ёшларга ўрнак эканлигини алоҳида таъкидлади.

«Бугун Президентимиз томонидан ёшларнинг билим олиб, ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бундай шароитларни биз фақат орзу қилардик», дейди Аббос ота.

Ўз сўзи давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов кўп миллатли Ўзбекистон халқи уруш йилларида ҳақиқий жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида фахрий меҳмонлар ва тадбирда ўз маърузалари билан иштирок этган тарихчи олимларга университетнинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Миллий университети

Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими