Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Уч авлод учрашуви” авлодларни мангу боғловчи кўприк
09:58 / 2025-10-21

Қашқадарёда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, жамиятда инсонийлик фазилатлари, меҳр-оқибат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирокчиларни самимий табриклаб, бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ёшларга эътибор ва кeксаларни эъзозлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида авлодлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган эзгу мақсадлар мужассам эканини таъкидлади.

[gallery-25820]

Таъкидланишича, “Уч авлод учрашув”лари кекса авлоднинг ҳаётий тажрибаси ва ўгит-насиҳатлари ёшларга етказилишида, уларда меҳнатсеварлик, ватанга муҳаббат, оилавий қадриятларга ҳурмат каби фазилатларни сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир давомида мамлакат равнақи йўлида кўп йиллар самарали фаолият юритган 66 нафар нуронийларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Учрашув самимий суҳбат ва дилтортар мусиқа садолари остида давом этди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари