Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Уч авлод олима аёллар" 1-халқаро онлайн форуми ўтказилди
10:09 / 2022-02-11

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқотлар университетида 11 февраль – "Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни" муносабати билан "Уч авлод олима аёллар" 1-халқаро онлайн форуми ўтказилди

Унда ҳамкор ташкилотлар сифатида Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Коррупцияга қарши кураш, суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Британия кенгаши, Урал Федерал Эсбатини университети, Жанубий Африка университети, Словениядаги Сифат Олий таълим институти, Жанубий Қозоғистон давлат университети, Пучонг университети, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, АҚШдаги Тил мукаммалиги ва технологиялари Маркази, Украина миллий Академияси, Москва Лингвистика университети, Маҳалла ва оила илмий тадқиқот институтидан вакиллар иштирок этишди. Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида ЗООМ дастури орқали олиб борилди.

Форумни университет проректори Р.Чориев кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирга Касбий ривожлантириш маркази тренери ва катта ўқитувчи Гўзал Эшчанова модераторлик қилди. Халқаро Форум мавзусига назар ташласангиз, "Уч авлод олима аёллар" деб танланганлиги бу айнан университетда фаолият олиб бораётган олима аёллар фаолиятларига йўналтирилганлигини ҳис қиласиз. Бу айнан университетда ўз фаолиятларини олиб бораётган "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттириб келаётган олима аёлларнинг уч авлоди учрашувидир.

Ҳаётнинг пасту баланд йўлларини босиб ўтган нуроний устозлар тажрибаси, ўгити ёшлар учун ибрат мактабидир. Таълим тизимидаги устозлар фаолиятига томошабин бўлиб эмас, камарбаста бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ёшларнинг бурчидир.

Халқаро Форумда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилди:

Илм – фан тараққиёти, техника ва инновациялар самарадорлигини таъминлашда олима аёлларнинг иштироки.

Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва амалга оширилаётган маънавий - маърифий ислоҳотлар.

Таълим тизимини модернизациялашда хотин-қизларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини рўёбга чиқаришнинг шарт-шароитлари.
Глобаллашув шароитида хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтиришнинг замонавий муаммолари.

Уч авлод учрашуви сифатида "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттириш ва ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш.
Юқоридаги мавзулар юзасидан иштирокчи мутахассислар ўз фикр-мулоҳазалари билан чиқишди.

Раҳимбой Жуманиёзов,
"ТИҚХММИ" миллий тадқиқотлар университети матбуот котиби