French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч авлод — бир мақсад сари
12:33 / 2026-01-22

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, ёшлар онгида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда университет талабалари билан бир қаторда маҳаллаларда яшовчи уйишмаган ёшлар, ишсиз фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари, шунингдек, ҳаёт тажрибасига бой нуронийлар, “Бувижонлар мактаби” аъзолари ҳамда Афғонистон уруши ветеранлари иштирок этди.

Учрашув давомида Президент Мурожаатномаси ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган устувор йўналишлар, шунингдек, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, тўй-маъракалар ва оилавий маросимларни тартибга солиш, маҳаллаларда ажримларнинг олдини олиш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, нотинч оилалар билан профилактик ишлар олиб бориш, шунингдек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Учрашув якунида фаол ва ташаббускор ёшларга бадиий китоблар совға қилиниб, уларни маърифат йўлида изланишга ундади.

Нигора Раҳмонова,  

ЎзА