Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ucell’нинг 30 йиллиги: энг содиқ абонентларга совғалар
16:00 / 2026-02-17

Тошкент, 2026 йил 16 февраль. 1996 йилда Самарқандда биринчи таянч станцияси ишга туширилганидан то бугунги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб 10,9 миллиондан ортиқ абонентга эга бўлишгача компания барқарор ривожланиш ва технологик тараққиёт йўлини босиб ўтиб, миллионлаб фойдаланувчиларнинг ишончини қозонди. Юбилей йилида Ucell компанияси ўн йиллар давомида бренд билан бирга бўлиб, оператор фаолиятининг дастлабки йиллариданоқ унинг мобил алоқа хизматини танлаган энг содиқ мижозларига чуқур миннатдорчилик билдирмоқда.

Энг содиқ мижозлар билан учрашув 

16 февраль куни Ucell марказий савдо офисида компаниянинг 30 нафар энг содиқ абонентлари — операторнинг илк мижозлари билан тантанали учрашув бўлиб ўтди. Тадбир самимий ва байрамона кайфиятда ўтди, унда меҳмонлар Ucell билан боғлиқ шахсий ҳикоялари ва кўп йиллик ҳамкорлик хотиралари билан ўртоқлашдилар. Ишонч ва садоқат учун миннатдорчилик рамзи сифатида компания учрашувнинг ҳар бир иштирокчисига iPhone 17 Pro смартфони ҳамда бир йил муддатга мўлжалланган компаниянинг премиум тарифини совға қилди. Ушбу совғалар бирга ўтказилган йиллар учун миннатдорчиликнинг тимсоли бўлди.

Андрей Шишковский, Ucell бош директори:

«Ucell учун 30 йил — бу энг аввало ишонч тарихи. Ўн йиллар давомида ҳаётларининг энг муҳим дақиқаларида Ucell алоқасини танлаган миллионлаб инсонларнинг ишончи. Брендимизга содиқ қолгани учун ҳар бир абонентга чин дилдан миннатдормиз. Юбилей йили — бизга бошидан бери ҳамроҳ бўлганларга ташаккур айтиш, Компаниямизнинг янада ривожланиш, янги технологияларни жорий этиш ва абонентлар билан бирга бўлишга бўлган интилишини тасдиқлаш имкониятидир.»

Бутун мамлакат бўйлаб абонентларга совғалар

Бундан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб бир ярим мингдан зиёд содиқ Ucell абонентлари ҳис-туйғуларини баҳам кўриш ва рақамли имкониятлардан чекловсиз фойдаланиш учун бир йил давомида интернетдан бепул фойдаланиш имкониятини совға сифатида қўлга киритадилар.

Ucell маркетинг бўйича раҳбари Андрей Шадрин:

«Абонентлар — компаниямизнинг асосий бойлигидир. Айнан шу сабабли, юбилей йилида биз кўп йиллар давомида Ucell билан бирга бўлган энг содиқ мижозларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Бу совғалар шунчаки эътибор белгиси эмас, балки ишонч ва узоқ йиллик ҳамкорлик йўли учун миннатдорчилик рамзидир. Биз ҳар бир инсон учун алоқани қулай, арзон ва сифатли қиладиган маҳсулот ва хизматлар яратишни давом эттирамиз.»

Тармоқ сифатининг халқаро эътирофи

Ucell ўзининг 30 йиллик юбилейида мобил тармоқларнинг тезлиги ва сифатини таҳлил қилиш соҳасида жаҳон етакчиси бўлган Ookla® компаниясидан бир вақтнинг ўзида иккита асосий халқаро мукофотни қўлга киритди:

  • Энг тез мобил тармоқ — «Ўзбекистондаги энг тез мобил интернет»;
  • Энг яхши мобил тармоқ — «Ўзбекистондаги энг яхши мобил тармоқ».

Ушбу мукофотлар ҳар куни Ucell алоқасидан фойдаланаётган 10,9 миллиондан ортиқ абонентнинг ҳақиқий фойдаланувчи тажрибасини акс эттиради.

30 йил — ва барчаси энди бошланмоқда

Ucell’нинг 30 йиллик тарихи — бу миллионлаб қўнғироқлар ва хабарлар, минглаб амалга оширилган лойиҳалар ва энг муҳими, шу йиллар давомида компанияни танлаб келган одамлардир. Юбилей йилида абонентларни яна кўплаб кутилмаган совғалар кутмоқда, олдинда эса янги технологиялар, янги стандартлар ва янги уфқлар мавжуд.

Ucell компанияси ҳақида

Ucell — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларида алоқа хизматларини кўрсатувчи Ўзбекистондаги етакчи мобил алоқа операторларидан бири. Компанияга 10,9 миллиондан ортиқ абонент ишонч билдирган. Мобил оператор мамлакатни рақамли ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини фаол амалга оширмоқда ва юқори сифатли алоқа ҳамда замонавий рақамли хизматларни таъминлаш орқали Ўзбекистон келажагига изчил сармоя киритмоқда.

*Ucell — Ўзбекистондаги Ookla® Энг тез мобил тармоқ ва Энг яхши мобил тармоқ мукофотлари соҳиби. Ookla® компаниясининг Speedtest мукофотлари маълумотларига кўра, 2025 йилнинг иккинчи ярми, Ўзбекистон. Speedtest Intelligence® маълумотларининг 2025 йил иккинчи ярим йиллиги таҳлили асосида (2025 йил 3-4-чоракдар). Ookla® савдо белгиларидан ҳуқуқ эгасининг лицензияси ва рухсати билан фойдаланилган.