Ucell Сурхондарё марказида 1200 кўчат дарахт экиш акциясини ўтказди
"CОSCОМ" МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Тошкент шаҳридаги бош офисидан вакиллар ва "Ucell-Термиз" минтақавий филиали ходимлари билан биргаликда экологик хайрия акциясини ўтказдилар.
29 сентябрь — 1 октябрь кунлари Термиз шаҳрида «CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Тошкент шаҳридаги бош офисидан вакиллар ва «Ucell-Термиз» минтақавий филиали ходимлари билан биргаликда экологик хайрия акциясини ўтказишди.
Сурхондарё вилояти марказий кўчаларида, Санъат саройи ёнидаги боғ ҳамда Амударё соҳилбўйида Термиз шаҳри маъмурияти ва шаҳар бошқарув бўлимининг фаол кўмаги билан Термиз кўчаларида 1200 та каштан дарахти кўчатлари экиб чиқилди.
"CОSCОМ" МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Тошкент шаҳридаги бош офисидан вакиллар ва "Ucell-Термиз" минтақавий филиали ходимлари билан биргаликда экологик хайрия акциясини ўтказдилар.
Дарахт турлари, Сурхондарё илмий-амалий станцияси агрономлари ва ландшафт дизайни бўйича мутахассислар билан Тошкентдан маслаҳатлашгандан сўнг, Ucell томонидан мевали ва манзарали дарахтларнинг 37 хил кўчатлари орасидан танлаб олинди.
Дарахтлар Термизнинг иқлими, тупроғи ва табиий хусусиятларига чидамлилиги ҳисобга олинган ҳолда танланди.
Нега айнан 1200 та кўчат?
Ушбу рақам Термиз ўлкасининг буюк фарзандлари: Абу Исо ат-Термизий ва Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг хизматларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида танланди.
2020 йилда Марказий Осиё тасаввуфининг энг йирик вакили Ал-Ҳаким ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги нишонланди.
2024 йилда таниқли аллома, буюк олим ва ҳадислар йиғувчиси Абу Исо ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади.
Ишонамизки, тўрт йилдан сўнг Имом Термизийнинг 1200 йиллигига қадар шаҳар аҳолиси каштанлар соясида ёзнинг иссиқ кунларида баҳра олишади.
Ҳудудимизда ўз-ўзидан ўсадиган дарахтлар деярли йўқ: уларнинг ҳар бири эҳтиёткорлик билан экилган, суғорилган ва йиллар давомида парвариш қилиб ўстирилган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини кўчат экишга, экин-тикин қилишга шу даражада тарғиб этдиларки, ҳатто Қиёмат бўлиш арафасида ҳам, имкон топа олса, кўчат экишга буюрдилар: “Агар Қиёмат қоим бўлишни бошласаю, бирингизнинг қўлида ниҳол бўлса, Қиёмат қоим бўлишдан олдин уни экишга қурби етса, бас, шундоқ қилсин”. (Бухорий ва Аҳмад ривояти).
«Ўт ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар» (Ар Раҳмон, 6 оят). Демак, ким кўчат, дарахт экса, ер юзида Аллоҳ таолога сажда қиладиган дарахт сонини кўпайишига сабаб бўлган бўлади.
Соҳибқирон бобомиз «Темур тузуклари»да авлодларига: «Бир дарахт кессам, ўрнига ўн икки дарахт экдим…» – деб, жуда ибратли тавсия ёзиб қолдирганлар.
Дарахт экиш бўйича экологик акциялар Ucell ходимлари учун яхши анъанага айланди. Ўтган йилдан бошлаб Ucell волонтёрлари Тошкентдаги бешта парк зоналарини экишда иштирок этиб, 615 та кўчат: чинорлар, ленкоран акацияси, павловния ва настарин ниҳолларини экишди.
Қарши ва Навоийда ҳинд настаринлари ва испан дрокларини экдилар. Экиш географияси кенгаймоқда. Энди Термизда Ucell ходимлари томонидан экилган дарахтлар бор.
Бундай кенг кўламли экологик акция Ucell томонидан биринчи марта ўтказилмоқда.
Термизда тўпланган тажриба 2021 йилда бутун Ўзбекистон бўйлаб қўлланилади.
Сурхондарё вилоятидаги "Ucell-Термиз" минтақавий офиси:
• 325 мингдан ортиқ фаол абонентларга хизмат кўрсатади;
• 183 дилерлик маркази мавжуд, улардан 42 таси Ucellнинг моно-офислари.
• "Ucell-Термиз" да 42 нафар ходим фаолият олиб боради.






