Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ucell компанияси ҳаж сафари давомида роуминг учун чегирмалар эълон қилади
15:50 / 2016-08-26

Ucell телекоммуникация оператори бизнес стратегиясини амалга оширишда асосий мақсад кўрсатилаётган хизматлар қамрови ва сифатини мутассил яхшилашдир.

Ucell телекоммуникация оператори бизнес стратегиясини амалга оширишда асосий мақсад кўрсатилаётган хизматлар қамрови ва сифатини мутассил яхшилашдир. Компания ҳар бир янги таклифни ишлаб чиқишда Ucell абоненти дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қатъи назар, мобиль сервисдан фойдаланиш қулай бўлиши учун уларнинг эҳтиёжларини инобатга олади.

Шу кунларда Саудия Арабистонига зиёратга боришга тайёрланаётган фуқаролар учун яна бир янгилик. Макка зиёрати олдидан қулай роуминг хизматини таклиф этиш компанияда яхши анъанага айланган. Жорий йилда муқаддас Ҳаж сафарига Ўзбекистоннинг 5 мингдан зиёд фуқароси боради. Уларнинг ҳар бири узоқ сафар чоғида яқинлари билан телефон орқали мулоқотда бўлади. Ucellнинг махсус роуминг таклифи зиёратчиларга кўпроқ гаплашиш, интернет орқали хат ёзиш, SMS-хабарлар юбориш имконини беради.

Роуминг ва интерконнект бўлими раҳбари Акрам Расуловнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонидаги етакчи уяли алоқа операторларидан бири Zain тармоғида рўйхатдан ўтишда бир дақиқа кирувчи ва чиқувчи қўнғироқ ва 1 МБ интернет нархи $1.30, бир SMS – 13 центни ташкил қилади. Бу 6 баробар арзондир. Мазкур роуминг хизмати зиёратчиларга яқинлари билан мулоқотда бўлиш ва муқаддас Ҳаж амалини хотиржам адо этиш имконини беради.

Ucell компанияси вакиллари Саудия Арабистонига кетаётган гуруҳлар раҳбарлари билан учрашиб, зиёратчилар учун роуминг афзалликлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Махсус таклиф шу йилнинг 1 декабрига қадар амалда бўлади.