English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Убайдуллоқори Абдуллаев: Жиноят, гуноҳни тўхтатиш, хабар бериш – фарз!  (+видео)
18:25 / 2023-10-03

Жиноятчиликни камайтиришнинг муҳим омиллари нималарда ифодаланади? Жиноят ҳақида тегишли идораларга хабар бериш жамиятни соғломлаштиришга хизмат қилишми ёки чақимчиликми? Бу каби ғоят нозик масалаларда динимиз уламолари нима дейдилар? Шу саволларга Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом – хатиби Убайдуллоқори Абдуллаев жавоб берадилар.

–Уламоларимиз айтадики, жамият гўё денгизда сузиб кетаётган кема ва сузиш давомида  ундаги одамларнинг тақдири бир. Агарки, уларнинг  қай бири кемага шикаст етказса, буни кўриб турган атрофдаги одамлар бу ҳақда масъулларни хабардор қилмасалар ва уларнинг иштирокида шикаст бартараф этилмаса, кемадагиларнинг барчаси ғарқ бўлади, деганлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладиларки, сизлардан қай бирингиз мункар, яъни ноқонуний, шаръий нуқтаи назардан айтaдиган бўлсак, гуноҳ ишни кўрсаларинг, уни қўлларинг билан қайтаринглар. Қўлларинг билан қайтара олмасаларинг тилингиз билан қайтаринг, деганлар. 

Қандай қилиб гуноҳ ишни қилаётган одамни тили билан қайтаради? Бу ҳадисда гуноҳдан хабардор одам қўли билан гуноҳкорни бу ишдан қайтара олмаса унга насиҳат қилиб қайтариш  лозимлиги, насиҳат билан ҳам қайтара олмаса масъул шахсларга ёки идораларга хабарни тўла-тўкис етказиб қўйиш билан жиноят ёки гуноҳ ишни олдини олишлик мажбуриятини адо этган бўлар экан. Шу муборак ҳадис билан пайғамбаримиз жиноят ҳақида хабар беришни очиқ-ойдин буюряптилар. Агарки бунга ҳам қодир бўлмаса қалби билан ёмон кўрсин, дедилар. Аммо қалб билан ёмон кўриб тескари қараб кетаверишлик имоннинг энг заифи дедилар. Афсуски, мен мусулмонман деган диндошларимизнинг содир этилаётган жиноятни ёки гуноҳни кўра била туриб нима бўлса бўлар, менга нима деб ўтиб кетмоқдалар ва бу аслида шу жиноятга шерикликни билдиради. Пайғамбаримиз (с.а.в) яна марҳамат қилдиларки, бир маъсият, жиноят, гуноҳга рози бўлиб туришнинг ўзи баъайни ўшани қилиш билан баробардир. Ҳолбуки, бугунги замонда жиноятчиликни олдини олувчи идораларнинг ишонч телефонлари ҳаммага маълум. Халқимиз кимга, қаерга, қандай мурожаат қилишни яхши билади. 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдиларки, Аллоҳ ғайратий, мен ҳам ғайратийман. Ғайратий деганда шижоат, урушда енгилмасликгина тушунилмайди. Кўпчиликнинг ҳаққига ҳиёнат қилинадиган, мазлум бир шахс топталаётган соатда тек қараб туришлик – бу ғайрат эмас. Бу – қўрқоқлик.   Шундай ҳолатларни олдини олиш учун пайғамбаримиз (с.а.в) айтганларидек, тилимиз ишлаши керак. Яъни тилни ишлатиб мурожаат қилиш мумкин бўлган жойларга хабар беришимиз лозим. Ана ўшанда зиммамиздаги масъулият соқит бўлади. Бўлмаса ўша жиноят, гуноҳга биз ҳам шерик бўлиб қолишимиз назарда тутилган ушбу ҳадисда. Астағфуриллоҳ, Аллоҳ ўзи сақласин. 

Бориб хабар берган кишиларга баъзида “чақимчи”, “қулоқ ” каби нохуш сифатлар беради, айрим одамлар. Бу иш бизни иймонимиздан ғайратимиздан, ватанга бўлган муҳаббатимиздан, миллатни севишликдан қайтармоқчи бўлганларнинг нохақ иддаосидир.  Агар кимда ким шундай атамалардан чекланиб мусулмонлик зиммасидаги масъулиятни адо этмаса, юқоридаги ҳадисга кўра иймони ўта заиф инсонга айланиб қолади. Оллоҳ бундан сақласин. Ҳадисларда айтилишича, иймони заиф одам жаннатдан узоқлашиб дўзахга яқинлашиб қолади. Кўрдикки жамият иқтисодиётига зарар келтирувчи жиноят содир этиляпти. Ёки бир неча безори бир шахсни дўппослаяпти. Бориб уларни ажратишга қурбимиз етмайди, шунда ҳам мени чақимчи демасин деб индамай ўтиб кетаверамизми,  ҳеч қаерга мурожаат қилиб хабар бермаймизми? Агарки, кичик бир нарсага кўз юмиб ўтиб кетаверсак, эртага каттароғига ҳам кўз юмиб ўтадиган бўлиб қоламиз. Натижада жамиятда парокандалик, зўравонлик, хақсизлик кучаяди.  Осойишталикка путур етади. Шунинг учун ҳам динимиз, шариатимиз “Амру маъруф наҳйи мункар”, яъни яхшиликка буюриш ёмонликдан қайтаришни фарз қилиб қўйган. Бу суннат ёки мустаҳаб эмас фарз амалидир. Ҳар бир мусулмон, фуқаро жамиятимиз, юртимиз тараққиётига кушанда бўлаётган  жиноят ва гуноҳга нисбатан имкон топиб  қўл билан, ёинки сўз билан олдини олишга бефарқ бўлмаслги лозим.  Бефарқ бўлмаслик бу– бизнинг ғуруримиз, имонимиз, Аллоҳ олдидаги мажбуриятимиз ҳамдир.

Аллоҳ барчамизга ана шундай ғайрат шижоат ва иймонни насиб этсин. 

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/FaqWay9ETZk" title="Убайдуллоқори Абдуллаев: Жиноят, гуноҳни тўхтатиш, хабар бериш – фарз!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>