Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
U18 ёш тоифасидаги атлетлар сараланмоқда
11:40 / 2025-01-24

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида енгил атлетика бўйича U18 ёш тоифасида мамлакат чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг 60, 400, 800 ва 1500 метр масофаларга югуриш баҳсларида Сафия Лепешкина,  Муҳаё Гулмуродова, Саодат Алижонова, Садафбону Нусратиллоева, Бекнур Абдикадыров, Мирзо Зоиров, Жавоҳир Матрасулов ва Алибек Абдуллаев каби атлетларимиз марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. 60 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Зайниддин Равшанов ҳамда Шодиёна Раҳмоновага тенг келадигани топилмади.

Баландлик ва узунликка сакраш бўйича қизлар орасидаги беллашувларда Ангелина Гречкина  ва Шукрона Қодирова мамлакат чемпионига айланди. Ядро улоқтиришда Паризод Абдуллаева ҳамда Озодбек Зарифжонов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА