English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
U17 ёш тоифасидаги юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 7 та медалли бўлди
12:53 / 2025-06-24

Шу кунларда Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича 23 ва 17 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилмоқда.

Куни кеча 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги қитъа чемпионати баҳслари якунланиб, навбат U17 ёш тоифасидаги беллашувларга келди. 

Чемпионат низомига мувофиқ, 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг илк кунларида юнон-рум кураши усталари ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Шиддатли кечган қитъа чемпионати сарҳисобига кўра, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди. 

Маҳоратли курашчиларимиздан Фахрикамол Комилжонов -92 килограммда олтин, Фарид Каромов -45 килода ва Садриддин Тўлқинбоев -55 кило оғирликда кумуш медалларга сазовор бўлган бўлса, Бунёд Ҳасанов, Отабек Турсунов, Ҳумоюн Эркинов ва Абдуборий Козимжонов ўз вазнларида бронза медалларига сазовор бўлди. 

Бугун, 24 июнь куни аёллар кураши бўйича мусобақаларга старт берилади. Вьетнамда биринчи марта ташкил этилаётган Осиё чемпионати мусобақалари 28 июнга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА