U17 Осиё кубогига қуръа ташланди
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида U17 Осиё чемпионатига саралаш баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Футбол бўйича ўсмирлар (U17) ўртасида 2025 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичига ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «Е» гуруҳидан жой олди. Ўсмирларимиз Фаластин, Ироқ ва Хитой Тайпейи терма жамоаларига қарши майдонга тушадиган бўлди.

Маълумот ўрнида: U17 Осиё кубоги 2025 йил 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонининг Тоиф ва Жидда шаҳарларида ўтади. Саралаш ўйинлари 2024 йил 19-27 октябрда бўлади. Унга Таиланд, Хитой, Вьетнам, Қатар, Лаос, Иордания, Қувайт, Хитой Тайпейи, Сингапур ва Камбожа мезбонлик қилади.
Саралаш баҳсларида жамоалар 10 та гуруҳга бўлинади ва гуруҳ ғолиблари ҳамда 5 та энг яхши иккинчи ўрин финал босқичига чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА