U17 Жаҳон чемпионати: Чиройли ўйини бор жамоанинг янги ғалабалари ҳали олдинда
Бугун, 18 ноябрь куни Қатарда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футбол жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Италия термасига қарши майдонга тушди.
Қизиқарли ва кучли руҳий босим остида ўтган ўйинда Европа вакиллари 3:2 ҳисобида ҳамюртларимиздан устунликка эришиб, 1/4 финал босқичига йўл олди.
Айтиш лозимки, мамлакатимизнинг истеъдодли футболчи ёшлари гарчи кейинги босқичга чиқа олмаган бўлса-да, ўйин услубидаги ўзига хослик, йигитларимиздаги жанговор хатти-ҳаракати ўзбек футболининг халқаро майдондаги мавқеи ҳар жиҳатдан ўсаётганини кўрсатди.
Техник қайднома:
U17 Жаҳон чемпионати |1/8 финал
Италия 3:2 Ўзбекистон
Голлар: Кампаниелло 19', 68', Иддриса 70' - Муродов 56', Эримбетов 90+4.
Т. Рўзиев, ЎзА