Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
U13 ёш тоифасида Жиззах ва Хоразм жамоалари кубок соҳиби бўлди
23:43 / 2025-11-17

Сув полоси бўйича Урганчда U13 ёш тоифаси бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогининг ўғил болалар жамоалари ўртасидаги мусобақаларда Жиззах вилоятининг сув спорт турларига ихтисослашган мактаби вакиллари ғолибликка эришган бўлса, қизлар баҳсида Хоразм жамоаси муваффақият қозонди.

Ўғил болалар ўртасидаги қизғин кечган мусобақаларда Жиззах вилоятининг сув полоси жамоаси мусобақада иштирок этган деярли барча жамоаларни катта устунликда доғда қолдирди. Жиззах вилояти сув спорт турлари мактаби вакилларига муносиб қаршилик кўрсатган Наманган жамоаси ўз навбатида 2-ўринни эгаллади.

Қизлар жамоалари ўртасидаги ўйинларда Хоразм вилояти сув полоси вакилларидан кейинги ўринлар Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари жамоаларига насиб этди.

Т. Рўзиев, ЎзА