Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?
Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 18-19 июль ва 25-26 июль кунлари аҳолига «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш тавсия этилган.
Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 18-19 июль ва 25-26 июль кунлари аҳолига «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш тавсия этилган. Ушбу ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?
«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунга кўра «чекловчи тадбирлар» – юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирларни ўзида жамлайди.
Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоеванинг жавобига кўра «Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ жорий этилгани боис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айнан ички ишлар органлари «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқаролардан қонунчиликка риоя қилишларини, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда уларни мажбурлаш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.