Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун янги қўлланма чоп этилди
10:18 / 2019-09-17

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида ҳам жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва фан-техника ютуқларидан фойдаланишнинг ўзига хос усули сифатида экспертиза институтига алоҳида ҳуқуқий мақом белгиланган.


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида ҳам жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва фан-техника ютуқларидан фойдаланишнинг ўзига хос усули сифатида экспертиза институтига алоҳида ҳуқуқий мақом белгиланган.

Зеро, фан-техника тараққиёти ютуқларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида кенг татбиқ этиш жиноят ишларини юритиш сифатини оширади, жиноят ишига оид далилларни ўз вақтида қўлга киритиш, жиноят содир этган шахсларни тезда аниқлаш ва фош этиш орқали жиноят процесси вазифаларининг самарали ижросини таъминлайди. Шу маънода, экспертиза бугунги кунда суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида далилларни баҳолаш ва исбот қилишнинг процессуал воситаларидан бири ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази бу борада суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тайинланган суд экспертизаларини ўтказиб келмоқда. Амалга оширилаётган экспертизалар сони йилдан йилга ошиб бораётганининг ўзи ҳам бугун экспертиза муассасаларига нисбатан талабни нечоғлик ортиб бораётганлигини тасдиқламоқда.

Ишни судга қадар юритиш ҳамда суд муҳокамаси босқичида иш учун аҳамиятли қатор ҳолатлар бўйича ҳақиқатни аниқлаш юзасидан махсус билимлардан фойдаланишга эҳтиёж туғилади. Шу маънода, экспертиза ўтказишнинг назарий асосларини билиш нафақат экспертиза доирасидаги илмий изланишлар ёки экспертларнинг амалий фаолияти учун, балки терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ҳамда судлар, адвокатлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Зеро, судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки адвокат томонидан суд экспертизаларининг назарий асосларини мустаҳкам эгаллаш, унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг ишончли кафолатидир.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва олий таълим муассасалари вакиллари ҳамкорлигида “Замонавий суд-экспертиза имкониятлари” номли ўқув-амалий қўлланма тайёрланди.

Мазкур қўлланма одил судловни амалга ошириш бўйича юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида тайёрланган бўлиб, предмети, объектлари ва методикаси, экспертизаларни тайинлаш
ва ўтказиш масалалари, экспертиза натижалари ва эксперт хулосасини ҳужжатлаштириш ҳамда хулосасини баҳолаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан бирга, Республикамиз суд экспертиза муассасаларида ўтказиладиган экспертизаларда ҳал этиладиган масалалар амалий мисоллар билан биргаликда ёритилган.

Мазкур қўлланма ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, судьялар, адвокатлар ва бу соҳада таълим олаётган талаба, тингловчилар учун мўлжалланган бўлиб, экспертизага керакли ҳужжатларни ўз вақтида сифатли тайёрлашга ҳамда турли суд ва тергов ишлари кўрилаётганда ҳуқуқшуносларга ёрдам беришга мўлжалланган.

Х. Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази