French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий маданиятни оширишга хизмат қилаётган веб-ресурслар тарғиб қилинди
17:36 / 2019-09-11

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университетининг ҳамкорлик дастурига асосан ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Ахборот соатлари” ўтказилаётир.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университетининг ҳамкорлик дастурига асосан ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Ахборот соатлари” ўтказилаётир.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган қатор веб-ресурслар, телеграм каналлари аҳоли, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ўзининг оз бўлсада ҳиссасини қўшаётгани таъкидланди.

“Ахборот соатлари”да иштирокчилар вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи, 3-даражали юрист З.Ҳайдарова ҳамда бўлим етакчи мутахассиси, 3-даражали юрист Д.Умрзоқованинг қонунчиликдаги янгиликлар ҳақидаги фойдали маслаҳатлари қизиқиш билан тингланди.

Давра суҳбати шаклида ўтган мулоқотда қонунчиликдаги ўзгаришлар, меҳнат қонунчилиги, паспорт тизими, оила муносабатлари, ижтимоий ҳимоя масалалари, давлат хизматлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим қонунчилиги, суд-ҳуқуқ масалалари ҳуқуқий ҳимоя каби кўплаб долзарб масалалар бўйича www.advice.uz бепул ҳуқуқий маслаҳат сайтидан маълумот олишлари мумкинлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот берилди.

– Биз телеграмдаги “Huquqiy axborot” каналига уланиб, нафақат янги қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиш, балки ўзимизни қизиқтирган турли ҳуқуқий саволларга жавоб олиш, ҳуқуқшунос маслаҳати учун www.advice.uz бепул ҳуқуқий маслаҳат сайтидан иш ва ҳаёт фаолиятимизда жуда зарур бўлган маълумот ва маслаҳат олишимиз мумкин, – дейди университет матбуот хизмати раҳбари Р.Маҳмудов. – Бу каби лойиҳаларнинг янада ривожланишида мана шундай учрашувларнинг, мулоқотларда билдирилган таклифларнинг аҳамияти катта деб ўйлаймиз.

1.jpg

2.jpg