Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий билимлар куни флешмоби ўтказилди
16:07 / 2019-10-14

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди.


Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди.

Вилоят адлия ҳамда давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармалари ҳамкорлигида аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган флешмобда таълим муассасалари ўқувчилари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Машинасозлар” истироҳат боғида бўлиб ўтган тадбирда ёшлар учун фойдали бўлган ҳуқуқий билим, хусусан нотариат, давлат хизматлари, интеллектуал мулк ва сайлов ҳуқуқи ҳамда тадбиркорлик соҳаларига оид маълумот берилди.

Тадбир доирасида ўтказилган қатор танловлар ёшларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Жумладан, “Ҳуқуқ билимдонлари” танловида ёшлар ўз ҳуқуқий билимини синовдан ўтказган бўлса, “Сайлов билимдони” танловида уларнинг сайлов қонунчилигига оид билими мустаҳкамланди.

photo5263002940145249825.jpg

Шунингдек, иштирокчиларга давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳат берилиб, сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

– Марказимиз томонидан аҳолига 20 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди, – деди Чирчиқ шаҳар давлат хизматлари маркази директори Санжар Имомалиев. – Хусусан, фуқаронинг мурожаатига асосан кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилди. 5 нафар бола учун мактабгача таълим муассасасига йўлланма берилиб, 3 нафари навбатга қўйилди. Компьютер дастурлари ишлаб чиқиш билан шуғулланиш истагида бўлган якка тартибдаги тадбиркор ҳам давлат рўйхатидан ўтказилди.

Тадбирда шунингдек, уй-жой, коммунал, солиқ, тадбиркорлик, меҳнат ва таълим қонунчилиги, ижтимоий таъминот билан боғлиқ муносабатлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа соҳалар бўйича ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилиб, соҳага оид қўлланма ва буклетлар тарқатилди.