Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқингиз бузилса, “Мадад” сизга мадад бўлади
14:03 / 2019-09-07

Адвокатга ишингиз тушганми?

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган янги ташкилот шу мақсадга хизмат қилади

Адвокатга ишингиз тушганми? Шундай бўлса, ҳуқуқий маслаҳат арзон турмаслигини яхши биласиз. Синовлар эса сизнинг моддий имкониятларингиз билан ҳисоблашмай келаверади.

Ҳар биримиз кундалик турмушда турли ҳуқуқий вазиятларга рўпарў келамиз. Биримиз таьлим, биримиз тиббиёт билан боғлиқ, яна биримиз ер, уй-жой, олди-сотдиси, ўқиш ва иш, тадбиркорлик, паспорт ва бошқа кўплаб муаммо ва масалаларимизга ечим излаб, турли идоралар эшигини қоқамиз.

Ўз ҳуқуқимиз ва қонуний манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун ҳуқуқшунослардан, адвокатлардан, таниш-билишларимиздан, ҳатто муаммоимизга бир пасда ечим топиб беришга “шай” даллолу шаввозларнинг ёрдамига умид қиламиз. Бу ҳолатларда оворагарчилик, беҳуда вақт йўқотиш бўлса майлику-я, баъзида фирибгарларнинг тузоғига илинганимизни билмай қоламиз.

Эндиликда биз бундай муаммолар билан вақт ва маблағ йўқотмаймиз, бюрократик тўсиқларга камроқ йўлиқамиз. Чунки Адлия вазирлиги буни яхши англаган ҳолда навбатдаги хайрли ишга қўл урди. Вазирлик ташаббуси биланаҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги “Мадад”муассасаси ташкил этилди.

Адлия вазирлиги томонидан бундан аввал яна бир ташаббус - “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталининг ишга туширилгани бўлди.

Мазкур порталдан ҳозирги кунда нафақат мамлакатимиз, балки хориждаги фуқаролар ҳам кенг фойдаланмоқда.

“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиши учун Ҳукуматимизнинг куни кеча қабул қилинган янги қарори замин яратди.

Мазкур ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, туман ва шаҳарларда ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилади.

Мазкур муассаса фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича, шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатади.

Фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этади.

Фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этади.

“Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталининг мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлайди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўплами” аутсорсинг асосида нашр этилади.

Адлия вазирлиги 2020 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини модернизация қилади. Бунда “ақлли” излаш функциясидан фойдаланилади.