Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мутахассислар нутқий компетентлигининг ўрни
09:57 / 2020-09-03


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 июлдаги буйруғи билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мутахассислар нутқий компетентлигини ошириш чоралари белгилаб берилди.

Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мутахассислари тимсолида ўзининг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳар қандай тажовузлардан муҳофаза қилишга ва оғир дамда ёрдам беришга тайёр бўлган ҳимоячисини кўриши ҳамда ўзининг хавфсизлиги таъминланганлигини ҳис қилиши зарур.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципига ҳар томонлама ва тўлақонли амал қилишларини таъминлаш ҳамда ходимларнинг муомала маданиятини яхшилаш ва уларнинг бу борадаги шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мутахассисларининг нутқий компетентлигини ошириш катта аҳамиятга эга. Унга кўра қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

муомала маданиятига риоя этиш ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади;

ички ишлар органига ёки аниқ бир ходимга мурожаат қилган ҳар қандай шахс зудлик билан қабул қилиниши ва эътибор билан тингланиши шарт;

ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарлари ўз ходимларини қўполлик ва лоқайдликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашлари, ўзаро ва фуқаролар билан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларига қатъий муносабат билдиришлари ҳамда хулқ-атвор ва муомала маданиятлари билан ўзлари шахсий намуна кўрсатишлари зарур.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мутахассислар:

ҳар доим аҳоли кўз ўнгида эканлигини ҳамда ички ишлар органларининг обрўси унинг хулқ-атворига ва хатти-ҳаракатларига бевосита боғлиқ эканлигини ҳамда ички ишлар органларига мурожаат қилган ҳар бир фуқарога ёрдам кўрсатиш аҳолида ички ишлар органи фаолияти тўғрисида ижобий фикрни шакллантиришини ёдда тутиши;

фуқаролар билан хушмуомала бўлиши, уларнинг мурожаатларига холисона ва виждонан ёндашиши, айниқса, болалар, аёллар ва қарияларга алоҳида эътибор қаратиши;

ички ишлар органларига олиб келинган ҳар бир инсон шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлигини ёдда тутиши ва айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;

фуқаролар билан мулоқотда сансалорликка йўл қўймаслиги ҳамда бевосита ўз ваколатлари доирасига кирмайдиган мурожаатлар юзасидан фуқароларни тегишли раҳбар ёхуд малакали масъул ходим билан боғлаши;

ички ишлар органларига чақирилган (олиб келинган) фуқарога биринчи навбатда ўзини таништириши, унга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиши, унинг чақирилиши ёхуд йўлда тўхтатилиши сабабларини тушунтириб бериши, унинг савол ва тушунтиришларига нисбатан эътиборли бўлиши, унга тааллуқли масалага оид қонун ҳужжатлари нормаларини таништириши, башарти фуқаро такроран чақирилган ҳолларда уни зудлик билан қабул қилиши ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилганлиги учун миннатдорлик билдириши зарур.

Юқоридаги фикрларимизни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиалида махсус курслар мавжуд бўлиб, бўлғуси мутахассисларимизга хорижий тилларида ўз мутахассисликлари бўйича таълим берилади. Натижада битирувчиларимиз мамлакатнинг хоҳлаган жойида мутахассислиги бўйича иш топиб фаолият юритишга эришади.

Дурдона​ Каримова​,
ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали 
катта ўқитувчиси.