Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
U-23: Ўзбекистон Гонг Конг дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди
21:35 / 2023-09-09

Футбол бўйича U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган мазкур саралаш босқичининг 2-турида Ўзбекистон Гонг Конгни 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Жар" стадионида бўлиб ўтган ўйиндаги голларга Ҳусайн Норчаев (хет-трик), Аббосбек Файзуллаев, Алишер Одилов, Умарали Раҳмоналиев, Ман Йип Чеук (а.г), Улуғбек Ҳошимовлар (хет-трик) муаллифлик қилди.

Гуруҳдаги Эрон ва Афғонистон ўртасидаги баҳсда форслар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон 12 сентябрь куни Эронга қарши гуруҳ ғолиблиги учун баҳс олиб боради. Мазкур учрашув "Жар" стадионида соат 19:00 да старт олади.