23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги давом этяпти. Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси кеча ушбу турнирдаги юришини бошлади ва Ливанни 3:2 ҳисобида таслим этди.
“C” гуруҳидан ўрин олган иккинчи беллашувда Эрон ҳамда Жанубий Корея 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Квартетнинг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради. Форсларга қарши ўйинимиз 10 январь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.
Қайд этиш лозим, мазкур баҳс учун ҳакамлар тайинланди. Учрашувни қуйидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради:
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Жамоли (Кувейт)
Ёрдамчи ҳакам: Аҳмад Ал-Али
Иккинчи ёрдамчи ҳакам: Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон (Баҳрайн)
ВАР ҳаками: Кетерин Маргарет (Австралия)
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси 1-турдан сўнг “C” гуруҳида 3 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 1 очкога эга Жанубий Корея ва Эрон кейинги ўринлардан жой олган бўлса, илк турда вакилларимизга мағлуб бўлган Ливан гуруҳда сўнгги поғонани банд этган.
Карим Худойқулов, ЎзА