Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
U-20 Жаҳон чемпионатига катта ҳозирлик кўрилади
11:54 / 2025-12-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унда 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказишнинг устувор йўналишлари белгиланди. Вазифалар қуйидагилардан иборат: 

а) Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ўтказиш; 

б) Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси талабларига мувофиқ зарур бўлган инфратузилмани яратиш; 

в) Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлисларига юқори даражадаги хизматларни кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш; 

г) Жаҳон чемпионатини ўтказиш орқали мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. 

Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офиси очилади. 

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида қурилаётган “Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи" ФИФА ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли мусобақалар ўтказиш бўйича талабларига мослаштирилади. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Спорт вазирлиги билан биргаликда: 

Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпи, логотипи, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этади; 

Жаҳон чемпионти бош соврини — Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб маршрут ишлаб чиқилади ва унинг амалга оширилиши ташкил этилади.

Маълумот ўрнида, олдинроқ – 2025 йил 2 октябрь куни ФИФА Кенгаши томонидан футбол бўйича Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

ЎзА