Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
U-19 “Ўзбeкистон кубоги” мусобақаси ғолиблари аниқланди
11:57 / 2024-12-07

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федератсияси ҳамкорлигида стол тенниси бўйича Бухорода ўтказилган U-19 “ЎЗБEКИСТОН КУБОГИ” мусобақасида мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган 200 нафардан ортиқ ёш спортчилар ўзаро куч синашди.

5 кун давом этган мусобақада теннисчиларнинг пухта тайёргарлик кўриб келганликлари ҳар бир баҳсларда яққол кўриниб турди. 

Беллашувларда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган ва Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари вакилларининг тезкор ҳаракатлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. 

Мусобақада ўз имкониятларини синаб кўраётган умидли ёшлар билан бирга Республика ва халқаро беллашувларда салмоқли натижаларни қайд этган спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Медаллар жамғаришда ўғил болалар ўртасида Тошкент вилояти 1-ўринни, Тошкент шаҳри спортчилари 2-ўринни, Наманган ҳамда Фарғона вилояти вакиллари 3-ўринни эгаллади. 

Қиз болалар ўртасида 1-ўринни Тошкент вилояти эгаллаган бўлса, 2-ўринни Андижон вилояти ҳамда 3-ўринни Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилояти қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорларга Бухоро вилояти ҳокимлиги, солиқ бошқармаси, спорт бошқармаси стол тенниси федератсиясининг диплом ва медаллари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.