16 ёшлилар ўртасида давом этаётган мамлакат чемпионатининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Деярли барча учрашувларда йирик натижалар қайд этилди. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” рақиблари “Локомотив” ҳамда “Металлург” жамоалари дарвозаларига жавобсиз учтадан гол уришди, “Насаф” “Сурхон”ни 4:1, “Андижон” эса “Турон”ни 3:1 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олишди.
Об-ҳавонинг совуқлиги, қалин ёғилган қор ҳам ёш, шижоатли футболчиларга кор қилмади – ғалаба учун борини беришди. Гуруҳ ўйинларида бўлгани каби чорак финал учрашувларининг энг яхши футболчилари ЎзПФЛ таъсис этган махсус совғалар билан мукофотланишди. Ярим финал ўйинлари 19 ноябрь кунига белгиланган.


U-16. Чорак финал.
17 ноябрь, чоршанба
ЛОКОМОТИВ – БУНЁДКОР – 0:3 (0:1).
Голлар: Искандар Солиев (19), Улуғбек Кенжаев (75, 86)
АНДИЖОН – ТУРОН – 3:1 (2:0).
Голлар: Асилбек Тожиддинов (27-пен.), Акбархўжа Нўъмонхўжаев (39),
НАСАФ – СУРХОН – 4:1 (0:0).
Голлар: Равшан Хайруллаев (55), Қувонч Ибрагимов (71), Самандар Тоиров (73), Азизбек Исканов (82) - Абдуғафур Хайдаров (85)
ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ – 3:0 (1:0).
Голлар: Темур Одилов (34), Муҳаммадали Зоҳидов (56), Саидумар Саиднуруллаев (86).
ЎзПФЛ биносида онлайн тарзда ярим финал ўйинларига ҳам қуръа ташланди. Қуръа натижалари:
19 ноябрь. “Чиғатой” стадиони.
11.00 “Насаф” - “Андижон”
14.00 “Бунёдкор” – “Пахтакор”.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА