Юқори савияда ташкиллаштирилган 14 ёшлилар чемпионати ҳал қилувчи паллада. Қизиқарли, муросасиз ўтган ярим финал учрашувларидан сўнг финалчиларнинг номи маълум бўлди.
Мусобақа бошида деярли ҳеч ким башорат қила олмаган хоразмликлар барчани ҳайратга солиб финалгача етиб келишди. Ярим финалда воҳаликлар «Пахтакор»га қарши майдонга тушишди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий вақтида кучлар ҳам тенг келди – 0:0. Пенальтилар церийасида омад «Хоразм» жамоасига кулиб боқди. Иккинчи жуфтликда «Навбаҳор» ва «Одил-Жуниор» ўзаро баҳслашишди. Тошкентликлар гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонгани билан бу ютуққа осонликча эришишмади – наманганликлар «тиш-тирноғигача» қаршилик кўрсатишди. Лекин таркибида Акмал Ахматов каби моҳир, истеъдодли футболчилари бўлган «Одил-Жуниор» мақсадига етди. Эсингизда бўлса, Акмал Ахматов аввалги учрашувларда ҳам энг фаол ўйинчи бўлган, мукофотларни қўлга киритган эди. Бу учрашувда ҳам рақиблар дарвозасини икки бор нишонга олган ҳолда энг яхши футболчи деб топилди ва ЎзПФЛнинг махсус соврини билан тақдирланди. Шу тариқа мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида «Хоразм» ва «Одил-Жуниор» жамоалари ўзаро куч синашишади.
U-14. Чемпионати
Ярим финал. 12 октябрь, сешанба. «Чиғатой» стадиони.
ХОРАЗМ – ПАХТАКОР – 0:0. П.б. 4:2. 65 томошабин.
НАВБАҲОР – ОДИЛ-ЖУНИОР – 0:3 (0:1). 57 томошабин.
Голлар: Оғабек Эшмаматов (7), Акмал Ахматов (53, 66)
Финал. 14 октябрь. «Чиғатой» стадиони. 16.00.
ХОРАЗМ – ОДИЛ-ЖУНИОР
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА