Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тузалганлар сафи кенгайиб бораяпти. Фарғонада яна 4 нафар бемор соғайди
15:15 / 2020-04-18

Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор бутунлай соғайди.


Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлар чартер рейс орқали Туркиядан Фарғонага келган бўлиб, Олтиариқ фахрийлар санаторийсида карантинга олинган эди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бир нафар фарғоналик бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 2 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 6 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 168 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.