Маълумки, Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан мунтазам равишда броконерликка карши кураш бўйича мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилиб келинади.
Яқинда Туябўғиз сув омборида ўтказилган ушбу тадбирларнинг бирида қонунга зид равишда балиқ овлаётган фуқароларнинг яширин овига чек қўйилган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Қайд этилишича, Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги инспекторлари ҳамда “Golden Fish Group” MCHJ қўриқлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида жойлашган Туябўғиз сув омборида броконерликка карши кураш бўйича навбатдаги мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилган. Натижада сув омборида бир нафар фуқаро тонгги соат 04:20 ларда ноқонуний равишда балиқ овлаётгани устида ушланган. Унинг ёнидан балиқ овлаш учун мўлжалланган лескали тўрлар олиб қўйилган, овлаган 2 дона балиқлари эса нобуд бўлган.
Ноқонуний равишда ов қилган ушбу ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Бундан ташқари, назорат рейди давомида сув омборига номаълум шахслар томонидан 1000 метрлик катта лескали тўрлар қўйиб кетилгани, унинг ичида 67 та оқсила (судак), 2 та сазан (зоғора), 34 та карас (товонбалиқ) балиқлари тушгани аниқланган. Давлат инспекторлар томонидан мазкур балиқлар сувга қўйиб юборилиб, лескали тўрлар йиғиб олинган.
Шу билан биргаликда, Давлат испекторлари томонидан ноқонуний усуллар ва тақиқланган қуроллар билан ов қилмаслик юзасидан сув омбори атрофидаги ҳаваскор балиқчилар ва балиқчилик билан шуғулланувчи шахсларга тушунтириш берилган.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/XmXRSGtv_3s" title="Туябўғиз сув омборида ноқонуний балиқ овлаётганлар ушланди(" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М. Эшмирзаева.
ЎзА