Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тутанҳамон қабрининг ҳолати ҳақида маълумот берилди
18:09 / 2025-10-22

Луксордаги Шоҳлар водийсида жойлашган Фиръавн Тутанҳамон қабри яхши ҳолатда сақланмоқда, дейилади Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги тарқатган хабарда.

Аввалроқ, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тутанҳамон қабри деворларидаги ёриқлар туфайли қулаш хавфи борлиги ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди.

– Сўнгги пайтларда айрим хорижий ахборот манбаларида Луксорнинг ғарбий соҳилида жойлашган Тутанҳамон қабри деворлардаги ёриқлар ва намликнинг кўтарилиши туфайли қулаш хавфи остида тургани ҳақида хабарлар чиққан эди. Миср Қадимий ашёлар олий кенгаши бош котиби Муҳаммад Исмоил Холид бу иддаолар мутлақо ёлғон эканлигини таъкидлади. Девор тузилмаси яхши ҳолатда ва ҳеч қандай шикастланиш йўқ, -дейилади хабарда.

Тутанҳамон қабри 1922 йилда таниқли британиялик археолог Ховард Картер раҳбарлигидаги қазишмалар пайтида топилган. Фиръавннинг коллекцияси, жумладан, олтин ниқоби кейинчалик Миср музейида сақланади. 

Жорий йилнинг 1 ноябрь кунида расман очилиши кутилаётган Гиза шаҳридаги Буюк Миср музейида Тутанҳамон хазиналарига бағишланган алоҳида зал ташкил қилинади.

С.Раҳимов, ЎзА