Туск: Жаҳон сиёсатига шафқатсизлик ва худбинлик қайтди
Жаҳон сиёсатида яна ишончсизлик, шафқатсизлик ва худбинлик ҳукм сурмоқда, деди Польша Бош вазири Дональд Туск халққа телевидение орқали қилган мурожаатида.
– Ҳозир мураккаб давр – ноаниқлик, шафқатсизлик ва худбинлик жаҳон сиёсатига қайтмоқда, уруш энди фавқулодда ҳолат эмас, – деган сиёсатчи. – Ҳеч нима текин келмаслигига ишониш қадриятга нисбатан боғлиқликни енгиб ўтишидан хавотир бор.
Шу билан бирга ҳукумат раҳбари мамлакати бозорида маҳаллий корхоналар учун яхши иш шароити яратиш ниятидалигини ҳам таъкидлаган:
– Компанияларга ёрдам берамиз. Иқтисодий миллатчилик айб эмас.