French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тушларда мангу қолган Жавоҳир
17:14 / 2023-03-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида қисқа умри давомида ўзидан ёрқин из қолдирган, айниқса, ижод аҳли эътибори ва эътирофини қозонган журналист Жавоҳир Қудратовнинг хотирасига бағишланган “Мен мангу қоламан тушларда” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Кўҳна Шаҳрисабз фарзанди бўлган Жавоҳир атиги 38 йил яшади. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган. Олий таълим даргоҳида ўқиш баробарида журналистика соҳасида ишлаб, билим ва маҳоратини тоблаб борди. Турли йилларда Тошкент халқаро радиоси, “Қашқадарё” газетаси, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази, Ягона умумреспублика процессинг маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (аввалги), Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида сермаҳсул меҳнат қилди.   

[gallery-10938]

“Мен мангу қоламан тушларда” китобида Ж. Қудратовнинг профессионал ёндашилган мақолалари билан бир қаторда самимиятга йўғрилган шеърлари, шунингдек, уни яқиндан билган ва ардоқлаган устозлари, ҳамкасблари, курсдошларининг хотиралари ўрин олган.

Тадбирда сўз олганлар Ж. Қудратовнинг фазилатларини, интеллектуал салоҳиятини, касбий маҳоратини ёдга олиб, ижодкор чин маънода ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтганини қайд этдилар.

Шавкат Тоҳиров,
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА