Туронбанкдан янгилик: Ишончнинг мукофоти бор...
Жуда кўпчилик банкдан кредит олиб, турли мақсадларга йўналтиришни истайди, бироқ ҳамманинг ҳам бундай истаги амалга ошавермайди.
Жуда кўпчилик банкдан кредит олиб, турли мақсадларга йўналтиришни истайди, бироқ ҳамманинг ҳам бундай истаги амалга ошавермайди.
Негаки, кўпчиликда бошланғич маблағ масаласи муаммо бўлиб қолади. Қизиқ, тижорат банклари нима учун бундай талабни қўйади.
– Сабаби, кредитлаш талабларида мижознинг қисман иштирок этиш имкони бўлиши керак, – дейди Турон банкнинг чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Умар Эгамбердиев. – Қисман бўлсада, рўзғордан тежаб маблағ жамғарган инсон, кейинчалик кредитни ойма-ой тўлаб боришга қийналмайди.
Мазкур банк жорий йилнинг 1- ярим йиллигида 252,9 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратди. Бу ўтган йилнинг шу ҳолати билан солиштирганда 65,5 фоиз кўп демакдир. Бунда энг кўп мурожаатлар автокредит, микроқарз ва истеъмол кредитлари бўйича келиб тушган ва мижозларнинг сўрови ижобий ҳал этилган.
Шунингдек, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондиришда ҳам Турон банк фаол иштирок этмоқда. Бунда эса Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва 2020 йил 1 майда имзоланган “Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарор дастуриламал бўлмоқда.
Ана шу мақсадлар учун Турон банк 20 йил муддатга йиллик 17-21 фоизгача кредит маблағлари ажратмоқда. Бу ҳақида ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида алоҳида маълумот берилди.
Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Элдор Ваҳобовнинг қайд этишича, ипотека кредитини олмоқчи бўлган шахс мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 50 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, кредитни ажратиш кўриб чиқилаётган даврида аввалги кредитларининг муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги лозим.
Қизиққанлар учун бундай кредитларнинг максимал миқдорини маълум қилишимиз мумкин. Мисол учун, Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон учун 264,0 миллион сўм берилса, қишлоқ жойларда ва вилоят марказларида 2 хонали хонадон учун 240,0 миллион ажратилади.
Жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига бирламчи уй-жой бозоридан хонадон харид қилиш истагидаги 106 нафардан ортиқ фуқароларга қарийб 24,2 миллиард сўмлик ипотека кредит ажратилди. Уларнинг орасида субсидия тўланганлар ҳам бор.
Матбуот анжуманида субсидия олиш тартиби ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берилди. Субсидия олиш учун кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза тақдим этади. Аризаларни туман (шаҳар)да ташкил этилган комиссия аъзолари ижтимоий мезонлар асосида кўриб чиққач, субсидия тақдим этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Субсидия олган фуқароларга маълум маънода имтиёзлар берилади.
Кредитларга эҳтиёжи бор бироқ, олдинги кредитини ёпиш муддати тугамагани учун кредит ололмаётганларга Туронбанкдан яхши янгилик бор..
– Иш жараёнида бу борада мурожаатлар кўп бўлган, – дейди банкнинг Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Элдор Ваҳобов. –Аслида ҳам шахслар кредит тўловига лаёқатли бўлиши керак. Шунга қарамай биз янгилик қилдик. Айтайлик мижознинг 1,5 миллион маоши бор, лекин кредит тўлови ойига 3 миллион бўлиши мумкин.
Албатта маоши етмайди. Энди бу борада қулайлик яратиш учун бир уйда яшайдиган оила аъзолари бўлиши керак, деган талабни олиб ташладик. Энди бир нечта қўшимча қарздорни жалб қилишга рухсат берилди. Яъни ота-бола, эр-хотин бир-бирига кафил бўлишидан ташқари ҳамкасби ёки дўсти рози бўлса, қўшимча қарздор ҳисобланиши мумкин.
Кредитлар ўз йўлига, турли хилдаги жозибали омонатлардан фойдаланишга қизиқиш билдирадиган мижозлар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. 2020 йилнинг 1 - ярим йиллигида Туронбанкдаги муддатли омонатлар 286,5 миллиард сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 79,9 фоизга кўп демакдир.
Пандемия даврида ҳам бир қатор қулай ва имтиёзли омонатлар ишлаб чиқилди. Хусусан, “Манфаатли” 24 ой муддатга 17 фоиз, энг кам сумма миқдори 1 000 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, унинг афзаллиги фоизларни мижоз олдиндан олиши мумкин. “Қулай” ва “Мукофот” каби омонат турларида ҳам бир қатор янгилик ва қулайликлар ҳисобга олинган.
Бироқ депозитлар фоизини йилдан йилга пастлаб бораётгани турли саволларни келтириб чиқармоқда. Бу Марказий банк молиялаш ставкасини белгилаган миқдори, кредитлар фоизини тушгани ва инфляция билан боғлиқ экани қайд этилмоқда.
Матбуот анжуманида Турон банк раҳбарияти амалга оширган яна кўплаб ютуқлар ва янгиликлар ҳақида сўз юритилди. Журналистлар валюта айирбошлаш, пластик карталар, банкомат ва терминаллар хусусидаги маълумотлар билан ҳам танишдилар.
Реклама ҳуқуқи асосида