English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Туронбанк" Сўхда 4 та лойиҳани молиялаштирмоқда
13:38 / 2020-09-07

Бугун йўлингиз водийга, тўғрироғи Фарғонанинг тилларда машҳур тумани Сўх томонларга тушадиган бўлса қадим кўҳна заминининг янги қиёфага кираётганига ўзингиз гувоҳ бўласиз.


Бугун йўлингиз водийга, тўғрироғи Фарғонанинг тилларда машҳур тумани Сўх томонларга тушадиган бўлса қадим кўҳна заминининг янги қиёфага кираётганига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Президентимизнинг шу йил 8 август куни қабул қилинган «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ҳудудда ўзгаришлар кўлами сифат ва салмоқ жиҳатдан янги босқичга кўтарилди, десак асло муболаға эмас.

Бу ҳудудни комплекс ривожлантириш учун Республика иқтисодий тизимига таянч бўлиб келаётган ташкилотлар жалб қилинган. Шулардан бири «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкидир. Молия муассасаси истиқболли янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ва уларни молиялаштириш орқали туманни ҳар томонлама тараққий эттиришга катта ҳисса қўшишга бел боғлаган.

Банк томонидан Сўх туманида умумий қиймати қарийб 6 миллиард сўмга яқин 4 та лойиҳани молиялаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу билан эса юзлаб янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Хусусан, Сўхдаги «Гузари Омади Лазина» масъулияти чекланган жамияти учун боғдорчиликни ривожлантириш мақсадида томчилаб суғоришни йўлга қўйиш, чорвачилик, иссиқхона, меҳмонхона, савдо хизмати ва умумий овқатланиш хизматини ташкил этишга банк 3,1 млрд. сўм кредит ажратмоқда.

DSC_6080.JPG

– Сўхдаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор имтиёзлар берилгани бизни янги лойиҳаларга ундамоқда, – дейди жамият раҳбари Муҳаммадназар Нурматов. – Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун барчамиз астойдил ҳаракат қиляпмиз. Айниқса, «Туронбанк» тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Шу боис ҳам истиқболли лойиҳалар учун ўзимиз ҳам 2, 7 млрд. сўм маблағ киритяпмиз.

Тадбиркор томонидан ҳозирга қадар Малбут ҳудудидаги фойдаланилмаётган 3 гектар майдон ўзлаштирилиб, интенсив боғ яратилди. Бу ҳудуд баландликда жойлашган ҳамда сув чиқариш анча қийин. Шундай бўлсада, Сўх дарёсидан 1,5 километрлик сув тармоғи тортилди. Айни кунларда бу ерда олма, нок каби мевали кўчатлар парваришланяпти. «Гузари Омади Лазина» масъулияти чекланган жамиятининг янги лойиҳалари эса туманнинг ривожида, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.

«Туронбанк»нинг Фарғона филиали ходимлари Сўх туманида бўлиб, тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказяпти. Уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал этиш тадбирлари кўрилмоқда. Бир сўз билан айтганда, банк томонидан лойиҳаларни молиялаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар чекка туманнинг янада обод бўлишига қўшилган сармоядир.