Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Турон” профессионал футбол клуби янги қароргоҳда
17:48 / 2022-06-16

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида “Турон” профессионал футбол клубининг Европа стандартлари асосида барпо этилган янги замонавий қароргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, туман секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, спорт соҳаси масъуллари иштирок этди. Дастлаб Қуръон тиловат қилиниб, давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, янги спорт маскани фаолияти борасида дуойи хайрлар қилинди. Сўнг рамзий тасма қирқилиб, янги қароргоҳнинг клуб рамзий калити “Турон” ПФК президенти Олимхон Ахмедовга топширилди.

“Турон” ПФК томонидан 10 миллиард сўм маблағ сарфланиб барпо этилган янги қароргоҳ клуб тизимида фаолият олиб бораётган турли ёш тоифасидаги жамоалар футболчилари учун хизмат қилади. Ушбу маскандаги ўқув ва машғулот заллари, анжуманлар зали, тиббий соғломлаштириш хоналари, ётоқхона, ошхона, мураббийлар хонаси, ювиниш хоналари, бассейнлар футболчилар ихтиёрида. 

[gallery-7602]

М.Сулаймонов, ЎзА 
М. Қодиров олган сурат