“Турон” мактаб театри танловининг Ангор тумани ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўқувчи ёшларнинг маданий савиясини ошириш, театр соҳасидаги билим ва малакасини ривожлантириш ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган “Турон” мактаб театри танлови туман ва шаҳар босқичларида давом этмоқда.
Танловда ўқувчилар белгиланган шартлар асосида саҳна кўринишлари, адабиёт, тарих ва маънавият борасидаги билимларини намоён этади.
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги танлов қизғин баҳслар билан кечди. Танловда 30-умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларни 28- ва 20-умумтаълим мактаби жамоалари эгаллади.
[gallery-28049]
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА