Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Turon Eco Cement Group” МЧЖ коронавирусга қарши кураш доирасида 150 миллион сўмлик хайрия ишларини амалга оширди
19:15 / 2020-04-21

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кескин курашилаётган бир паллада “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб хайрия ишлари амалга оширилмоқда.


Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кескин курашилаётган бир паллада “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб хайрия ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган “Turon Eco Cement Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида кўплаб хайрия ишларини амалга оширилмоқда.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати маълум қилишича, корхона томонидан “Деҳқон бозори” МЧЖга 50 миллион сўмлик картошка маҳсулоти келтирилиб, аҳолига етказиб берилишида катта амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, COVID-19 га қарши курашда аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 100 миллион сўм маблағни беғараз ўтказиб берилди.

Бундай саховатпеша корхоналар, тадбиркорлар соҳада талайгина, улар ҳам ўзбек халқига хос бўлган ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик билан коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида беғараз ҳамда беминнат ёрдамини аямаётганликлари қувонарлидир.