Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турмуш шароити оғир оилаларга кўмак берилди
18:13 / 2025-05-30

Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан тузилган ишчи гуруҳ марказга вақтинчалик жойлаштирилган болалар — оғир турмуш шароитига тушиб қолган вояга етмаганлар, қаровсиз қолган ва хулқ-атвори бузилган ўсмирларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Учрашув жараёнида бу каби болалар ва уларнинг ота-оналари учун ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тиббий кўриклар, саёҳатлар ҳамда психологик тренинглар ўтказилди. 

Иш жараёнида жиддий ижтимоий қийинчиликларга дуч келган, жумладан, носоғлом муҳит, турли қарамликлар ва оилавий муносабатлардаги бузилишлар муаммоларига эга бўлган 1500 га яқин оила қамраб олинди. 

Улар орасида ота-оналари қарам, фарзандлари оғир аҳволда бўлган оилалар, шу жумладан, вақтинчалик уйдан ташқарида яшовчи ва ҳатто баъзи оилаларга қайтишни хоҳламайдиганлар ҳам бор. 

Тадбир доирасида 15 та шундай оила қамраб олиниб, турмуш шароитини яхшилаш ва салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди. 

Учрашув якунида болаларга эсдалик совғалари топширилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА