Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турма – югур, тинма – тириш, букилма – юксал!
10:09 / 2022-09-22

Адлия вазирлиги томонидан “Жадид тафаккури” номли стипендия учун танлов эълон қилинди. Танловнинг шиори – “Турма – югур, тинма – тириш, букилма – юксал!”

Стипендияни жорий қилишдан мақсад адлия тизимидаги таълим муассасаларида ўқиётган талаба-ўқувчиларда жадидчилик намояндаларининг давлат ҳуқуқи, адолатли жамият, инсон ҳуқуқлари, миллий давлатчиликка оид ғояларини ўрганишга қизиқиш уйғотишдир.  

Шу билан бирга, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини юксалтириш ҳамда улар орасида инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, бўлажак ҳуқуқшуносларда новаторлик, ижодкорлик ва янгича дунёқарашни шакллантиришдир.  

Стипендияга талабгорлар ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси (2022 йил истисно тариқасида 8 декабр арафаси)да танловга ҳужжат топширади.  

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, номзоднинг билими (жадидларнинг фаолияти, ҳуқуқий қарашларига оид тест ҳамда эсселар); дунёқараши (замонавий фикрлаши, кенг дунёқараши ва таклифлари) синовдан ўтказилади. 
 

ЎзА