Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турли миллат вакиллари ҳам ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бермоқда
11:23 / 2023-07-09

Бухоро вилоятида 40 дан зиёд миллат вакиллари ўзаро аҳилликда истиқомат қилиб келмоқда. Бугун вилоятда 12 миллий маданият марказлари фаолият кўрсатмоқда. Турли миллат вакиллари юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирок этяпти.

– Президент сайловида бошқа миллат вакиллари қатори мен ҳам иштирок этяпман, – дейди Наталья Кумакова. – Миллатим рус. 1959 йилдан буён Бухорода яшайман. Ўзим рўйхатда бўлган Қоровулбозор туманидаги 515-сайлов участкасига келиб сиёсий иродамни намойиш қилдим.  

Наталья Кумакова сингари юртимизда яшаётган турли миллат вакиллари ҳам сайловда ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бермоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА