Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТУРКСОЙ ташкилоти вакиллари Ёзувчилар уюшмасида
19:42 / 2022-09-09

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султон Раевни қабул қилди.

Учрашувда томонларнинг ҳамкорликда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари хусусида сўз борди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмалари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган. Шу асосда Қирғизистон ёзувчилари Тошкентда бўлиб, юртимиздаги адабий тадбирларда иштирок этгани, ўтган йили 27-29 май кунлари ўзбек тилида ижод қилувчи қирғизистонлик шоир ва ёзувчилар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида меҳмон бўлгани, бу йил апрель ойида қирғизистонлик бир гуруҳ ёшлар билан учрашувлар ташкил қилингани таъкидланди.

Суҳбат чоғида истиқболдаги мақсад-вазифалар ҳақида келишиб олинди. Шундан сўнг Сирожиддин Саййид меҳмонларга китоблар жамланмаси ва совғалар топширди. Ўз навбатида Султон Раев Сирожиддин Саййидга машҳур ёзувчи “Чингиз Айтматов” медалини, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирга шоир “Низомий Ганжавий” медалини, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузовга драматург “Ҳалдун Танер” медалини, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Қалдибек Сейданов ва Эргаш Абдувалитовга ёзувчи “Мухтор Авезов” медалини тантанали тарзда топширди. Эсдалик совғаларини тақдим қилди.

Ҳар икки томон ҳам келгусидаги адабий алоқалари янада ривожланишини баён қилди. Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев бугунги ташрифдан қувонгани, бу эса адабий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда аҳамиятли эканини гапириб ўтди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейида бўлиб, ўзбек адабиёти намояндаларининг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар билан танишди.

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси