English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистондаги парламент сайловлари натажалари эълон қилинди
09:12 / 2023-03-30

Туркманистон Сайлов ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси Мажлис (парламент) депутатлари сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясига таяниб, давлатнинг “Vatan” телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, сайловчилар умумий сонининг 91,12 фоизи овоз беришда қатнашган. Сайлов натижаларига кўра, 258 нафар номзоддан 125 нафари парламент депутати бўлди.

26 март куни Туркманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтган эди. Бу сайловлар аслида бир палатали парламентга қайтиш бўлиб, у январь ойида Халқ маслаҳати раиси, туркман халқи етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташаббуси билан амалга оширилган эди.

Шунингдек, шу куни республика фуқаролари вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва маҳаллий органлар халқ маслаҳатчиларини сайлаганлар.

 

ЎзА