French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистонда халқаро конференция бўлиб ўтмоқда
18:52 / 2022-08-15

Бугун Туркманистонда денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар транспорт вазирлари даражасида “Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни яхшилаш учун молиялаштириш” мавзусида халқаро конференция бошланди. Бу ҳақда “Turkmenportal” ахборот агентлиги хабар қилди.

Анжуманда пандемиядан кейинги даврда барқарор ривожланишни таъминлашда транспорт тизими ролини кенг муҳокама қилиш учун 40 давлатдан, 30 га яқин халқаро ташкилотдан вакиллар жам бўлди.

Туркманистон томонидан БМТ билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур конференцияда Ўзбекистондан транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Мутахассислар денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар томонидан барқарор транспорт соҳасида эришилган ютуқларни таҳлил қилишмоқда, ушбу соҳага пандемия ва бошқа муаммоларнинг таъсири ўрганиляпти.

Шу билан бирга тадбир коронавирус эпидемиясидан кейин инфратузилмани молиялаштириш, барқарорлик ва турғунликни таъминлаш, транспорт инфратузилмаси ривожланиши ва техник хизмат кўрсатишни яхшилаш учун тавсиялар ишлаб чиқиш, мавжуд имкониятларни аниқлаш, шунингдек, халқаро кўмакни кенгайтириш бўйича билим ва тажриба, инновацион ёндашув ҳамда ечимлар алмашинуви учун қулай майдондир.

Г. Абдуллаева, ЎзА