Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистонда қизилмия илдизидан озиқ-овқат саноатида фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилди
16:48 / 2022-03-04

Туркманистон Фанлар академиясининг Технологиялар маркази лабораториясида қизилмия илдизидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилди. Бунда нон биринчи бойитилган маҳсулот бўлди.

Туркман қизилмияси коронавирус инфекциясининг янги турига қарши  курашишда ҳам ёрдам бериши мумкин. Олимлар ширинмиядан тайёрланган дори воситаларида  шифобахш хусусиятлар кўплигини тасдиқлашган. 

Бугунги кунда ширинмия асосида  аллергия, шамоллаш, бронхит, экзема каби касалликларга қарши 350 номдаги дори воситалари тайёрланмоқда. Ширинмия кўплаб фойдали моддаларга бой бўлгани боис, даволаш-профилактика мақсадиларига кенг қўлланилади.  Фанлар академиясининг Технологиялар маркази тегишли тадқиқотлар олиб бориб, ширинмия илдизи экстрактидан  нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланишни илмий асослаб  берди. 

И. Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА